Линклар

Россия президенти етакчилигидаги делегация бугун Полшага расмий сафарини бошлади.

Президент Медведев сафари давомида Полша Президенти Бронислав Коморовски, Бош вазири Доналд Тусклар билан учрашиб, энергетика, савдо ҳамда хавфсизлик соҳаларида сўзлашиши кутилмоқда.

Музокаралар чоғида Европада аксил-ракета мудофаа тизимини яратишда Россиянинг НАТО билан ҳамкорлик қилиши масаласи ҳам муҳокама этилиши айтилган.

Сафар арафасида ИТАР-ТАСС агентлигига интервю берган Полша президенти ўз давлатининг НАТО ва ЕИ билан Россия ва Украина ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришда ёрдамга тайёр эканини айтди.
XS
SM
MD
LG