Линклар

logo-print
Форс кўрфазидаги 6 йирик давлат раҳбарларининг йиллик саммити бугун Бирлашган Араб Амирликлар пойтахти Абу Дабида иш бошлади.

Форс кўрфази Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши йиғилишда асосан минтақа хавфсизлиги, хусусан, Wikileaks сайти яқинда эълон қилган АҚШ дипломатик алоқаларига оид маҳфий ҳужжатларда тилга олинган маълумотлар муҳокама этилиши айтилган.

Бу ҳужжатда Саудия Арабистони, Эрон ва Баҳрайн тилга олинган эди. Хусусан, Саудия Арабистони АҚШдан Эронга ҳужум қилишни сўрагани, бу мусулмон давлатлар сунний мусулмон жанггари гуруҳларни молиявий таъминлагани ҳақидаги дипломатик ёзишмалар эълон қилинган эди.

Буни АҚШ ҳукуматининг ўзи уюштирганини сўзлаган Эрон раҳбарияти шанба куни Теҳрон ўз мусулмон қўшниларига нисбатан ҳеч қачон куч қўлламайди, деб баёнот берган эди.

Хусусан, Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий: “Биз қўшниларимизга қарши ҳеч қачон куч қўлламадик ва бундан кейин ҳам куч қўлламаймиз. Чунки қўшниларимиз мусулмонлардир”, дея баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG