Линклар

logo-print
Wikileaks сайти эълон қилган АҚШ дипломатик ёзишмаларига оид махфий ҳужжатларда Саудия Арабистони сунний мусулмон жанггари гуруҳларнинг асосий таъминотчиси экани айтилган.

Бундай жанггари гуруҳлар сирасидан Ал-Қойда, Толибон, Лашкари-Тоййиба ва Ҳамас гуруҳи номлари тилга олинган.

Шу вақтга қадар АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистони ҳукуматини жанггарилар ҳомийси сифатида расман айбламаган. Бироқ, Вашингтон ўз расмий баёнотларида жанггари гуруҳлар Саудиядаги норасмий манбалардан Ҳаж зиёрати ва Рамазон ойларида маблағ олганига ишоратлар қилган эди.

Wikileaks эълон қилган ҳужжатлар ичида Форс кўрфазидаги бошқа давлатлар — Қатар, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар ҳам мусулмон жанггари гуруҳларнинг молиявий таъминот манбаи, деб ҳисоблангани келтирилган.
XS
SM
MD
LG