Линклар

Мустақиллик майдонида 4 фаол пикет ўтказди


Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли ва президентликка собиқ номзод Абдулло Тожибой ўғли.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли ва президентликка собиқ номзод Абдулло Тожибой ўғли.

Ўзбекистондаги тўрт нафар ҳуқуқ фаоли Мустақиллик майдонида пикет ўтказишга уринди ва пикет 15 дақиқа давом этди.

Абдулло Тожибой ўғли, Владимир Ҳусаинов, Димитрий Тихонов ва Виктория Баженовалар 15 дақиқалик тадбир давомида бир қатор талабларни илгари сурди.

Жумладан, президент Ислом Каримовнинг истеъфоси, амалдаги ҳукумат тарқатилиб, ўрнига янгисининг сайланиши, фуқароларнинг хорижга эркин чиқиш ва киришига қўйилган “чиқиш виза” отлиқ чекловнинг бекор қилиниши каби талаблар тилга олинди.

Озодлик мухбири боғланган пайтда пикет иштирокчиларидан бири Абдулло Тожибой ўғли 15 дақиқадан сўнг уларни, одатдагидек, ички ишлар ходимлари олиб кетгани ва Юнус-обод туман Ички ишлар бўлимида ушлаб турганини айтди.

Ҳуқуқ фаолига кўра, уларга рухсат берилмаган тарзда пикет ўтказгани учун жиноий иш қўзғатилган ва суд мажлисини ички ишлар бўлимида кутиши айтилган.

Бу Абдулло Тожибой ўғлининг сўнгги бир йил ичида пикет ўтказгани учун учинчи бор судланиши ва Озодлик мухбири билан суҳбатда у: “Бу гал жарима билан қўйиб юборишмас-ов!” деган хавотирни тилга олди.
XS
SM
MD
LG