Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:30

Ўзбекистонда терговга ҳамкор бўлганга жазо енгиллашади


Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Жиноий-процессуал кодексига ўзгартишлар ва қўшимачалар киритиш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади.

Uzdaily.uz нашри берган хабар мазмунига кўра, ўзгартишларга биноан содир қилинган жиноятига пушаймон бўлганини амалда исботлаган фуқаролар жиноий жавобгарликдан озод қилинади.

Озодлик билан суҳбатда Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси раиси Светлана Ортиқова бу терговга ҳамкорлик қилиш ва жиноятнинг фош қилинишида ҳуқуқ-тартибот идораларига кўмаклашиш эканини айтди.

Сенат маъқуллаган қонун Олий мажлиснинг 4-ялпи мажлиси муҳокамасига тақдим этилди.
XS
SM
MD
LG