Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:50

Ўзбекистонда "қилмишидан пушаймонлар" жавобгарликдан озод этилиши мумкин


Сенатор Светлана Ортиқова таклиф этилаётган ўзгатишларни Ғарбдаги "тергов билан ҳамкорлик қилиш" амалиётига қиёслайди.
Сенатор Светлана Ортиқова таклиф этилаётган ўзгатишларни Ғарбдаги "тергов билан ҳамкорлик қилиш" амалиётига қиёслайди.

Ўзбекистонда жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахслар ўз айбига иқрор бўлиб, амалда ўз қилимишидан пушаймон эканини намойиш қилган тақдирда, жиноий жавобгарликдан озод қилинишини кўзда тутвчий қонун муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон Олий мажлис Сенати жиноят кодекси ва жиноят процессуал кодексига ўзгартишлар киритишни таклиф қилмоқда. Олий мажлиснинг 4-ялпи мажлис муҳокамасига таклиф этилаётган ўзгартишларга кўра, жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахслар ўз айбига иқрор бўлиб, амалда ўз қилимишидан пушаймон эканини намойиш қилган тақдирда, жиноий жавобгарликдан озод қилинишини назарда тутади.

Ғарб давлатларидаги "тергов билан ҳамкорлик қилиш" институтига қиёсланаётган ўзгартишлар ҳақида Озодлик билан суҳбатда Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси раиси Светлана Ортиқова гапириб берди.

- Тўртинчи ялпи мажлиснинг муҳокамасига Ўзбекистон республикасининг жиноят ҳамда жиноят процессуал кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун киритилган. Асосий қонуннинг мақсади ҳақида тўхталсак, бу ҳам суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг мантиқий давомидир. Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг мамлакатимизда асл мақсади биринчи навбатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кўламини кенгайтириш.

Иккинчидан, жиноий жазоларни либераллаштириш ва албатта Ўзбекистон қонунларини дунë стандартларига, халқаро ҳуқуқ нормаларига ва принципларига мослаштиришни назарда тутади. Албатта шуни ҳам айтиш жоизки, Ўзбекистон республикаси президенти Ислом каримовнинг Ўзбекистон республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисидаги маърузаларида эълон қилинган мамлакатимизда демократик ислоҳотларни яанда чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига жавобан Ўзбекистон республикаси Бош прокуратураси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биклан ҳамкорликда, яхшилаб англаб олинглар, амалда пушаймон бўлганда фуқароларни жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилишнинг ҳуқуқий механизмлари ўрганиб чиқилган. Табиий савол туғилиши мумкин, шахснинг амалда пушаймон бўлиши нима ўзи? Шахснинг амалда пушаймон бўлиш институти тушунчасининг таърифига кўра, у шахснинг ўз қилмишининг ғайриқонунийлигини англаганлиги, бу қилмиши учун жазо олишга тайëр эканлигини намоëн қилувчи фаол ҳаракатлардан иборат.

Озодлик: Қанақа ҳаракатлар бўлиши мумкин?

...........................

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG