Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:28

Журналистлар Бош вазир ўринбосари истеъфосини талаб қилди


Журналист Саодат Омонова ҳамкасби Малоҳат Эшонқулова билан илк пикетини Мустақиллик майдонида ўтказди.
Журналист Саодат Омонова ҳамкасби Малоҳат Эшонқулова билан илк пикетини Мустақиллик майдонида ўтказди.
6 декабр куни Мустақиллик майдонида пикетга чиққан Ёшлар телеканали журналистлари Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омоновалар Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Абдулла Ориповнинг истеъфосини талаб қилди.

Ёшлар телеканалида порахўрлик, маҳаллийликчилик, цензура мавжудлигини танқид қилган журналистлардан бири Малоҳат Эшонқулова Озодлик билан суҳбатда: “Ёшлар телеканалида қонунда йўқ, аммо, амалда мавжуд цензурага барҳам берилсин, маҳаллийчиликка, ижтимоий тенгсизликка чек қўйилсин, адолатли суриштирув ўтказилсин, Бош вазир ўринбосари Абдулла Орипов истеъфога чиқарилсин, деган талаблар билан чиқдик”, деди.

Малоҳат Эшонқулованинг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фуқаролик кийимида уларнинг тадбирини кузатган, тасвирга олган ва 15 дақиқадан сўнг майдондан кетишини сўраган.

Шу куни бу майдонда улардан сал аввалроқ пикетга чиққан бошқа гуруҳ - 4 ҳуқуқ фаолидан фарқли равишда орган ходимлари журналистларга нисбатан ҳеч қандай жазо чоралари қўлламади.
XS
SM
MD
LG