Линклар

logo-print

АҚШ ширкати французларга бир млрд евро товон тўлайди


Франция маҳкамаси АҚШнинг Continental Airlines учоқ ширкати французларга тегишли "Конкорд" учқичи фалокатида айбдор деб топди.

Бундан 10 йил олдин "Конкорд" фалокати оқибатида ўлган 113 йўловчи юзасидан маъсулият ҳам Continental Airlines зиммасига юкланди.

Маҳкама жараëнида аниқланишича¸ АҚШ учқичидан узилиб тушган темир парчаси "Конкорд"га шикаст етказган. Оқибатда овоздан тез учувчи самолётда ëнғин чиққан.

"Конкорд" учқичи қулаган пайтда лайнер ичидаги 109 ва ҳаво майдонидаги 4 киши нобуд бўлган эди.

Суд қарорига кўра Continental Airlines франциянинг Air France ширкатига бир миллиард евро товон тўлаши керак.

XS
SM
MD
LG