Линклар

Кот-д Ивуарда сиëсий бўҳрон авж олмоқда


Кот-д Ивуарда бўлиб ўтган президент сайлови натижалари эълон қилинганидан кейин юз берган оммавий тартибсизликлар пайтида 20 киши ўлди.

Бу хабарни тарқатган Халқаро амнистия ташкилотига кўра, душанба куни Кот-д Ивуарнинг жорий президенти Лоран Гбагбо душанба куни мамлакатдаги комендант соати 13 декабргача узайтирилишини билдирди.

28 ноябрда бўлиб ўтган президентлик сайловининг иккинчи туридан кейин бу мамлакатда сиëсий бўҳрон кучайди. Мухолифат тарафдорлари ўз номзоди ғалаба қилганлигини айтишса¸ жорий президент ғалаба ўзига оидлигини иддао қилмоқда.

XS
SM
MD
LG