Линклар

logo-print

Яна бир Тито компартия тузмоқчи


Белградда Югославия коммунистлар партияси лидерининг набираси янги коммунистик партияни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берди.

63 ёшли Иосиф Брозга кўра, у тузадиган партия "халқ ғурурини тиклаш" ва "эски қадриятларни янгилаш" билан шуғулланади.

Янги партия тузмоқчи бўлган аризагўйнинг бобоси Иосиф Броз Тито 1980 йилда оламдан ўтган эди.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин Югославияни бошқарган Тито Сталинга қарши чиққан ва ўз мамлакатининг Кремл тизгинидан ҳоли¸ гуллаб-яшнаган давлат бўлишини истаган лидер сифатида тарихда қолди.

XS
SM
MD
LG