Линклар

logo-print

Тернер соврини шотланд рассомига тегди


Тасвирий санъат оламидаги энг нуфузли мукофот бўлган Тернер соврини шотланд рассоми Сюзан Филипсга насиб қилди. Рассомнинг "текисликлар" деган овозли инсталляцияси ҳакамлар ҳайъати тарафидан Тернер мукофотига лойиқ кўрилди.

Мукофотни топшириш маросими душанба кечқурн Лондоннинг "Тайт" галереясида ўтди.

Мукофот ëрлиғига қўшиб Сюзан Филипс 40 минг доллар пулни ҳам олди.

45 ёшли рассом Сюзан Филипс айни пайтда Берлинда ижод қилади.

XS
SM
MD
LG