Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:38

НАТОнинг Болтиқбўйи мамлакатларини мудофаа этиш режаси ошкор этилди


НАТО 2008 йилги Россия-Грузия урушидан сўнг Болтиқбўйи ўлкалари ва Польшани кучлироқ мудофаа қилиш режасини ишлаб чиққан.

Британияда чиқадиган "Guardian" газетаси "WikiLeaks" сайтидан олинган махфий ҳужжатларга асосланиб бу ҳақда хабар қилди.

Жамоатчиликка очиқланган дипломатик ёзишмаларига кўра, Польша, Литва, Латвия ҳамда Эстония давлатларини ҳимоя қилиш кўзда тутилган режани АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон шу йилнинг январ ойида маъқуллаган.

Бундан ташқари Қўшма Штатлар Польшага қўшимча ҳарбий-денгиз бўлинмалари ҳамда жангговор учқичларни жўнатишни таклиф қилган.

АҚШ Давлат департаменти бу режани НАТО ва Россия муносабатларига зиён етказмаслик мақсадида жамоатчиликка очиқламасликни маъқул кўрган.
XS
SM
MD
LG