Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:40

"WikiLeaks" асосчиси Лондонда ҳибсга олинди


"WikiLeaks" асосчиси Жулиан Ассанж.
"WikiLeaks" асосчиси Жулиан Ассанж.
"WikiLeaks" асосчиси Жулиан Ассанж бугун Лондонда хибсга олинди. Яқин соатларда Ассанж маҳкама олдида ҳозир бўлиши кутиляпти.

Швеция расмийлари 39 яшар австралиялик Жулиан Ассанжни жинсий тажоввузда айбламоқда.

Уни қўлга олиш ҳақидаги ордер эса Швеция тарафидан берилди. Бу мамлакатда икки аёл Ассанж устидан шикоят қилган.

"WikiLeaks" асосчиси ўзига қўйилаётган айбловларни сиёсий, дея атамоқда.

Жулиан Ассанж асос солган "WikiLeaks" саҳифасида яқинда америкалик дипломатларнинг минглаб махфий ёзишмалари жамоатчиликка очиқланди.
XS
SM
MD
LG