Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:36

Ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳром Ҳамроев Москвада калтакланди


"Мемориал" фаоли Баҳром Ҳамроев Москвада калтакланди.

"Сешанба куни бир қирғизистонлик ўзбек йигит шикоятини эшитиш учун унинг Москвадаги уйига борганимда мени Россия ички ишлар ходимлари калтаклашди". дейди Баҳром Ҳамроев озодлик билан суҳбатда.

"Мемориал" маркази бошлиғи Олег Орловга кўра, Ҳамроев сешанба куни соат 17да касалхонага олиб кетилган. Баҳром Ҳамроевга врачлар мия чайқалиши ташхисини қўйишган.

Баҳром Ҳамраев "Мемориал" инсон ҳуқуқлари ташкилоти ходимидир. Ҳамраев Марказий осиëлик меҳнат муҳожирлари муаммолари билан шуғулланиб келади.
XS
SM
MD
LG