Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:41

Ўзбекистондаги партия ногиронлар ғамида


Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўзбек жамиятида ногиронлар учун янги иш жойлари очилиши лозим, деган таклифни илгари сурди.

ХДП марказий кенгаши матбуот хизматига кўра, Ўзбекистонда ногиронлар учун ширкат ва идораларда иш ўринларининг 5 фоизлик квотаси мавжуд, аммобу тизим яна такомиллаштирилиши лозим.

"Бу квота ширкатларни солиқдан озод қиладиган қалқон эмас, балки ногиронларни иш билан таъминлайдиган меҳанизмга айланиши лозим", дейилади ХДП матбуот хизмати хабарномасида.

"Ўзбекистондаги партиялар суст" дея Олий кенгашда Каримов тарафидан танқид қилинганидан 20 кун ўтиб янграган бу баëнот партиялар юқорининг изни билан фаоллашмоқда, деган фикр исботидай кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG