Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:36

Қушлар китоби Шекспирдан қиммат


Дунëдаги энг қиммат босма китоб сифатида қайд қилинган 4 жилдли "Америка қушлари" китоби 8 декабр куни 11 миллион 559 минг долларга Лондондаги кимошди савдосида сотилди.

1851 йил вафот этган таниқли рассом Жон Жеймс Одюбон нашр қилган бу китобнинг дунëда фақат 119 нусхаси бор, холос. Улардан 108 нусхаси музейларда, қолган нашрлар эса хусусий жамламаларда.

Бундан 10 йил олдин қатарлик шайх "Америка қушлари" китобининг бир нусҳасини 8¸8 млн долларга, Ню Йоркдаги аукциондан харид қилган эди.

Босма китоб учун бу рекорд нарх хисобланади. Сешанба кунги Лондон аукциони бу рекодни янгилади. Айни кимошди савдосида Шекспирнинг 1623 йил чоп қилинган илк китоби 2 миллион 364 минг долларга сотилди.
XS
SM
MD
LG