Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:08

Исроил-Фаластин муаммоси яна боши берк кўчага кирди


Исроил матбуоти ишғол қилинган ҳудудларда яҳудийлар учун уйлар қурилишига чеклов жорий қилиниши масаласида АҚШ билан Исроил бир битимга кела олмаганлигини ëзмоқда.

Исроил тарафидан ишғол қилинган Фаластин ерларида яҳудийлар учун уйлар қуришни тўхтатиш Исроилнинг Фаластин мухторияти билан тинчлик музокараларининг бошланишига туртки бўларди, деган фикр айтилмоқда.

Исроил Фаластин тинчлик музокаралари жорий йилнинг сентябр ойида тўхтаб қолган эди. Музокоралар Исроил қурувчилари тарафидан Иордан дарëсининг ғарбий қирғоғида яҳудийлар учун уйлар қуришни бошлагани заҳоти тақатақ тўхтаган эди.

Фаластинликлар: "Мулоқот бошлашимиз учун ишғол қилинган ерларимизда қурилиш тўхташи лозим", дея талаб қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG