Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:46

WikiLeaks асосчиси Австралия матбуотида ўз сайтини ҳимоя қилди


Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж
Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж
WikiLeaks нашри асосчиси Жулиан Ассанж Австралия матбуотида ўз сайтини ҳимоя қилди.

Ассанжга кўра, демократия кучли оммавий ахборот воситаларига муҳтож¸ токи бу ОАВ ҳукуматнинг оëқ олишини назорат қила олсин.

Ассанж назарида WikiLeaks айнан ана шу ролни зиммасига олди.

Сайт асосчиси WikiLeaks эълон қилган махфий ҳужжатлар АҚШ ҳамда конкрет одамлар ҳаëтини хавф остига қўяди, деган айбловни буткул рад қилди.

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж бугун Лондонда ҳибсга олинди. Яқин соатларда Ассанж маҳкама олдида ҳозир бўлиши кутиляпти.

Швеция расмийлари 39 ёшли австралиялик Жулиан Ассанжни жинсий тажовузда айбламоқда.

Уни қўлга олиш ҳақидаги ордер эса Швеция тарафидан берилди. Бу мамлакатда икки аёл Ассанж устидан шикоят қилган.
XS
SM
MD
LG