Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:22

Хитой конида ўлган кончилар сони 26 нафарга етди


Хитойдаги кўмир конида юз берган портлашда 26 киши ҳалок бўлди.

Хитой телевидениесининг 8 декабр куни хабар беришича, портлаш пайтида 33 киши кон қаърида бўлган. Улардан 20 киши қутқарилган ва қолганлар ўлган.

Мустақил манбалар эса кўмир конида 45 киши бўлгани ва улардан 26 нафари ўлганини тасдиқламоқда.

Айни пайтда конда қутқарув ишлари ниҳоясига етгани маълум қилинди.

Хитойдаги тоғ-кон саноати дунëдаги энг хавфли соҳа ҳисобланади. Ҳар йили Хитой конларида минглаб кончиларнинг ëстиғи қурийди.
XS
SM
MD
LG