Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:20

Ислом Каримов Москвага боради


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов шу йилнинг 10 декабр куни Москвада ўтадиган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессияси ҳамда МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Бу ҳақда Ўзбекистон расмий нашрлари хабар қилди.

Маълумотларга кўра, КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессиясида ташкилотнинг ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги, ахборот хавфсизлиги жабҳасидаги фаолиятини тартибга солувчи ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилиши ва бошқа масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида эса иқтисодий ва гуманитар соҳаларда, хавфсизликни таъминлаш соҳаларида интеграцион жараёнларни жадаллаштиришга қаратилган 20 дан зиёд ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилиши тахмин этилмоқда.

Мазкур йиғинларда Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева ҳам иштирок этади. Бироқ бу анжуманлар доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари учрашадими-йўқми, агар учрашсалар, унда Қирғизистон жанубидаги вазият муҳокама қилинадими-йўқми – бу ҳақда ҳеч қандай расмий маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG