Линклар

logo-print
Ўзбекистон президенти Конституциянинг 18 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида Ўзбекистонда коррупцияни илдизи билан қуритиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Президент мамлакатда кичик бизнеснинг ривожига тўсиқ бўлаётган порахўрлик, товламачилик ва бошқа тўсиқларни енгиш ҳукуматнинг келгуси йилдаги устивор вазифаларидан бири эканини уқдирди.

Жумладан, президент вилоятларда кичкина бўлса ҳам ўз бизнесини, ўз тадбиркорлигини яратишга уринаётганларга ёрдам бериш ўрнига уларга тўсқинлик қилаётган амалдорларнинг зўравонлигига бошқа тоқат қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

Президент таъкидича, 2011 йил “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”, деб эълон қилингани ортидан Ўзбекистонда келаси йилги давлат сиёсатидаги бирламчи йўналиш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар фаолиятига қаратилади.
XS
SM
MD
LG