Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:20

"Ўзбекистонда 2010 йилги ялпи маҳсулот ҳажми 8,5 фоиз бўлади"


Ўзбекистонда 2010 йилги Ички ялпи маҳсулот ҳажми кўрсаткичи 8,5 фоизни ташкил қилади.

Бу ҳақда президент Каримов 7 декабр куни Тошкентда қилган чиқишида маълум қилишича, ҳозирги ҳисоб-китоблар йил охирига қадар шу кўрсаткичга эришиш мумкинлигини кўрсатмоқда.

Ислом Каримовнинг бу баёноти мамлакат Конституциясининг 18 йиллиги муносабати билан ўзбекистонлик фаолларни тақдирлаш маросимида янгради.

Президент Каримов, шунингдек, об-ҳаво ноқулай келган бўлсада, бу йил мамлакат деҳқонлари 7 миллион тонна буғдой ва 3 миллион 400 минг тонна пахта етиштирганини олқишлаб, 2010 йил Ўзбекистон пахтачилигида яна бир “порлоқ саҳифа” сифатида тарихда қолганини айтди.
XS
SM
MD
LG