Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:06

Тошкентда ёшларга хорижда ўқиш имконлари тақдим қилинади


Тошкентда “Хориждаги таълим-2010” кўргазмаси иш бошлади.

“Education Voyage Agency” компанияси томонидан уюштирилган бу кўргазма Тошкентда илк бор ўтказилмоқда ва унда дунёнинг 9 давлати — Буюк Британия, Швейцария, Чехия, Жанубий Корея, Малайзия, Россия, Қибрис ва Грециядаги университет, бизнес мактаблари, коллеж ҳамда тил марказлари вакиллари иштирок этади.

Бундан ташқари, Тошкентдаги British Council ва АҚШ элчихонаси қошидаги Educational Advising Center ходимлари ҳам иштирок этади.

Тадбирда олий ва ўрта таълим соҳасида тажриба алмашинуви, маҳаллий ва хорижий таълим масканлари ўртасидаги алоқалар, хорижда ўқишни истовчи ўзбекистонлик ёшлар учун мавжуд имкониятларга оид маълумотлар тақдим қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG