Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:06

ОТБ: 2010 йилда МОда иқтисодий ўсиш суръати 8,6 фоизга етади


Осиё Тараққиёт Банки 2010 йилда Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш суръатига оид тахминий кўрсаткични 8,6 фоизга оширди.

Шу йил сентябр ойида бу ташкилот Марказий, Шарқий, Жанубий, Жануби-Шарқий Осиё ва Тинч океани ҳудудидаги 45 давлат иқтисодий ўсиш суръати 2010 йилда 8,2 фоиз бўлишини тахмин қилган эди.

2011 йилда Осиё минтақасидаги ривожланаётган давлатлар иқтисодий ўсиш суръати тахминий кўрсаткичи, ташкилот аввал эълон қилгани каби, 7,3 фоизни ташкил қилиши мумкин.

Осиё Тараққиёт банки Осиё ва Тинч океани минтақасидаги давлатларда камбағалликни қисқартириш мақсадида 1966 йилдан буён бу ҳудуддаги давлатлар иқтисодий ўсиш суръатини кузатиб келади.
XS
SM
MD
LG