Линклар

Австралия Ташқи ишлар вазири АҚШ ҳукумати Wikileaksнинг асосчисини эмас, балки ушбу сайтда маҳфий ҳужжатларнинг ошкор қилинишини қоралаши лозимлигини таъкидлаб, баёнот берди.

“Жаноб Ассанжнинг ўзи АҚШ дипломатик тармоқларига оид чорак миллион маҳфий ҳужжатнинг ошкор этилишига жавобгар эмас. Бунинг учун америкаликларнинг ўзи жавобгар”, деди Австралия Ташқи ишлар вазири Кевин Радд.

Вазир жаноблари Жулиан Ассанж айбсиз, деб топилиши кераклигини ва ўз давлати хорижда қўлга олинган барча фуқаролари каби Ассанжни ҳам охирига қадар ҳимоя қилишини айтди.
XS
SM
MD
LG