Линклар

logo-print

Ҳатиб: Яҳудий уйлари қурилиши тўхтамагани хавотирлидир


Israel -- A view of a Jewish settlement Har Homa near Jerusalem, 08Dec2010

Israel -- A view of a Jewish settlement Har Homa near Jerusalem, 08Dec2010

Фаластин расмийлари АҚШ ҳукуматининг Исроилни Иордан ғарбий соҳилидаги яҳудий уй-жойлари қурилишини тўхтатишга кўндира олмаганидан чуқур хавотир билдирди.

Душанба куни АҚШ маъмурияти тинчлик музокараларини қайта тиклаш йўлида Исроилни бу қурилишларга 90 кунлик мораторий жорий этишга кўндириш уринишларини тўхтатганини маълум қилган эди.

Ҳозирда АҚШ маъмурияти Фаластин ва Исроил расмийлари билан тинчлик музокараларида илгарилаш учун алоҳида музокаралар юритишга уринмоқда.

Фаластин ҳукумати матбуот вакили Ғассан Ҳатиб қурилишларни тўхтатиш музокаралар олдидан қўйилган шарт эканини яна хотирлатди.

“Америка ҳукуматининг Исроилни бу қурилишларни тўхтатишга кўндириш ҳаракатлари муваффақиятсиз бўлгани жуда афсусланарлидир. Чунки, Фаластин томони Исроил қурилишларининг кенгайишини тўхтатиш мазмунли ва муваффақиятли тинчлик музокараларига эришиш йўлидаги зарур шарт эканига ишонади”, деди Фаластин ҳукумати расмийси.
XS
SM
MD
LG