Линклар

Ўшда зўрлашда айбланган 6 ўзбек қамалди


Ўш шаҳрининг Шаҳид-тепа мавзеида бир қирғиз аёл ва унинг 10 ёшли ўғлини ўлдирганлик ҳамда 15 ёшли қизини зўрлаганликда айбланиб, судга тортилган 6 ўзбек устидан ҳукм ўқилди.

Ҳукмга биноан судланувчилардан бири Дилдор Солиевга умрбод қамоқ жазоси, судланувчилар ичидаги биргина аёл Фотима Абаралиевага эса 15 йиллик қамоқ жазоси берилди.

Шунингдек, бу судланувчиларнинг мол-мулки мусодара қилинишига ҳукм қилинди.

Қолган судланувчиларга эса 3 йилдан 4 йилга қадар қамоқ жазоси берилди.
XS
SM
MD
LG