Линклар

logo-print

Ҳамроевнинг калтакланиш масаласи Россия президенти маслаҳатчиси назоратида


Россия президенти маслаҳатчиси Михаил Федотов¸ инсон ҳуқуқлари фаоли Баҳром Ҳамраевни калтаклаган ички ишлар ходимлари устидан олиб бориладиган текширувни назорат қилишини чоршанба куни матбуот вакилларига айтди.

"Инсон ҳуқуқлари фаоллари ва фуқаровий жамият вакилларига тажовуз қилиниши масаласини Россия президенти қошидаги кенгаш назорат қилади."

Михаил Федотовга кўра Хамраев масаласи кенгаш кун тартибида.

Халқаро амнистия ташкилотининг Москвадаги вакили Сергей Никитин "Мемориал фаоли Ҳамраевнинг калтакланиши билан боғлиқ ходисани ҳукумат жидий текшириши ва айбдорларни жазолаши лозим" деди.

7 декабр куни Россия Ички ишлар вазирлиги ва Федерал хавфсизлик хизмати ҳамкорликда ўтказган «аксил-террор амалиёти» пайтида Москвадаги сиёсий қочқинлар жамияти президенти¸"Мемориал" фаоли Баҳром Ҳамроев махфий хизмат ходими томонидан калтакланган эди.

XS
SM
MD
LG