Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:04

WikiLeaks тарафдорлари кибержанг бошлашди


WikiLeaks нашри асосчиси Жулиан Ассанж Лондонда ҳибсга олинганидан бир кун ўтиб, унинг ҳисоб рақамини музлатган "Виза" ва "Мастеркард" интернет банк тизими хакерлар киберҳужумига учраб, ишдан чиқди.

Британиядаги Скай Нюс каналига кўра, кейинги 24 соат давомида Жулиан Ассанжга қарши ҳаракат қилган бир қанча сайт, жумладан, Жулиан Ассанжга қарши икки швед аëли даъво аризаси юзасидан фаолият олиб бораëтган адвокатнинг сайти ҳам буткул ишдан чиқарилган.

Швейцариядаги банк ва Швеция прокуратураси сайти ҳам киберҳужумдан зарар кўрди.

WikiLeaks тарафдорлари қисқа муддат ичида жипслашган киберармияни тўплаб, улар назарида "сўз эркинлиги душмани" бўлганларга қарши "қасос" амалиëтини бошлашди.

Твиттер микроблогида чиқиш қилган WikiLeaks тарафдори "бизнинг бу ишимиз Жулиан Ассанж ҳибс қилинганига нисбатан жамоатчилик норозилиги, дея баҳолансин", деди.
XS
SM
MD
LG