Линклар

Яқин Шарқ тинчлик музокаралари яна жонланади


Фаластин мухторияти вакили Соиб Эракат ва Исроил мудофаа вазири Эҳуд Барак яқин соатларда Вашингтонга сафар қилиб, АҚШ мулозимлари билан бирга Яқин Шарқ тинчлик жараëнини қайта жонлантириш масаласини муҳокама қилишади.

Юзма-юз Исроил-Фаластин музокаралари шу йил сентябрида бошланган, аммо ишғол қилинган Фаластин ерларида яҳудийлар учун уйлар қурилиши тўхтамагани боис Фаластин томони музокара столини тарк қилган эди.

Чоршанба куни маълум бўлишича¸ АҚШ Исроил мулозимларини ишғол қилинган ҳудудларда яҳудийлар учун уйлар қурмасликка даъват қилмоқчи эмас.

Бу ҳолат Фаластин мухторияти вакилларини хавотирга солди.

АҚШ Давлат департаменти вакиллари юзага келган ҳолат томонларнинг бевосита учрашуви пайтида муҳокама қилиниши мақсадга мувофиқ, деган.
XS
SM
MD
LG