Линклар

АҚШда эҳтимолий террорчи қўлга олинди


АҚШнинг Мериланд штатида яқинда Исломни қабул қилган 21 ёшли, асли никарагуалик фуқаро террорчиликда айбланиб қўлга олинди.

Исломга кирганидан кейин исмни Муҳаммад Ҳусайн дея ўзгартирган Антони Мартинес ўз маҳалласидаги армияга ëллайдиган идорани портлатмоқчи бўлган.

Портловчи ускуна ëлғондакам бўлгани учун Ҳусайн ўз ниятига ета олмаган.

Портловчи ускуна муляжини унга ФБРнинг ўзини "радикал исломчи" деб таништирган агенти берган.
XS
SM
MD
LG