Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:44

Ўзбекни ўлдирган москвалик қотил иши судга ошди


Москва вилоятида 39 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қийнаб ўлдирган 18 ёшли Денис Ткаченко ва унинг икки шериги устидан тергов тугади.

Тергов хулосасига кўра, Денис Ткаченко бошлиқ гуруҳ 39 ёшли ўзбекистонликни калтаклаб¸оëқ-қўлини боғлаб, темир йўлга ëтқизиб қўйган. Бир оздан кейин ўтган поезд уни мажақлаган.

Бу жиноий иш юзасидан тергов тугаб, иш судга оширилди.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра¸ Россиядаги миллатчи гуруҳлар қўлида ҳар йили юзлаб марказий осиëлик нобуд бўлади.
XS
SM
MD
LG