Линклар

Жаҳон бўйлаб жорий йилда 145 журналист қамалган. Бу ҳақда Ню Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси билдирди.

Ташкилотга кўра, журналистларни қамаш бўйича Эрон ва Хитой етакчилик қилмоқда.

Журнализм ҳукумат томонидан амалда жиноятга тенглаштирган Эронда 34 журналист ҳибсга олинган.

Жорий йилда 30дан ортиқ журналист қамоққа ташланган Хитой ҳам журналистлар учун энг хавфли мамлакатлигича қолмоқда.

Журналистларни қамаш бўйича Хитой ва Эрон ортидан Эритрея, Бирма ва Ўзбекистон келади.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасига кўра, Ўзбекистонда жорий йилда олти нафар журналист қамоққа олинган.

Ҳисоботда, шунингдек, Ўзбекистонда ҳукумат сиёсатини танқид қилувчи барча интернет нашриялар тўсиб қўйилгани айтилади.
XS
SM
MD
LG