Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:01

FIDH президенти Азимжон Аскаров холидан хабар олди


Франциядаги Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро федерация - FIDH президенти Сохайр Белахассен 1-3 декабр кунлари Қирғизистонга сафари давомида бу мамлакатда умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров билан қамохонада учрашди.

Азимжон Асқаров шу йил июн ойида бўлиб ўтган Ўш қирғини чоғида Бозорқўрғон туманидан ўтувчи Ўш-Бишкек йўлини тўсиб қўйиш, милиция ходимларини ўлдириш ва тартибсизликларни уюштириш каби ҳатти-ҳаракатларда айбланиб, ҳибсга олинганди.

10 ноябр куни Жалолобод вилоят суди ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ва у билан бирга судланган шахслар ишини қайта кўриб чиқиб, аввалги суд қарорини ўз кучида қолдирди.

Ҳуқуқ фаоли билан учрашувдан сўнг жаноб Белхассен Қирғизистонда ҳукумат апрел ва июн ойида содир этилган зўравонликнинг асл ташкилотчилари жазосиз қолар экан мамлакатда барқарорликка эришиб бўлмайди, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG