Линклар

Қатарда 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпинатини қиш ойларига кўчириш сўралди


2022 йилги чемпионатга мезбонлик қилиш мақоми Қатарга тегди.

2022 йилги чемпионатга мезбонлик қилиш мақоми Қатарга тегди.

Осиё футбол федерацияси FIFA раҳбариятидан Қатарда 2022 йил ўтказилиши белгиланган футбол бўйича жаҳон чемпионатини қиш ойларига кўчиришни сўради.

Осиё футбол федерацияси президенти Питер Вэлаппен ўз илтимосини Қатарда ёз жуда иссиқ бўлиши, жазирама футболчиларни тинкасини қуритиб қўйиши мумкинлиги билан изоҳлади.

Вэлаппен фикрича, кондиционерлар билан жиҳозланган ўйингоҳларни қуриш билан бу масалани ҳал қилиб бўлмайди, Европанинг айрим жамоалари иссиқ боис мусобоқаларни бойкот қилиши мумкин.

Қатарда ёз ойларида ҳавонинг ҳарорати 40 даражадан ошиб кетиши кузатилади.

Ўтган ҳафтада Халқаро футбол федерацияси 2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати Россияда, 2022 йилгиси эса Қатарда бўлишини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG