Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:13

Британия шаҳзодаси Майкл Тошкентга келди


Британия қирол оиласи аъзоси Кент графлиги шаҳзодаси Майкл президент Каримовни кўролмай қайтадиган бўлди.
Британия қирол оиласи аъзоси Кент графлиги шаҳзодаси Майкл президент Каримовни кўролмай қайтадиган бўлди.

Тошкентга 8 декабр куни Британия Кент графлиги Шаҳзодаси Майкл етакчилигида инглиз тадбиркорларлари делегацияси келди. Шаҳзодаси Майкл савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгаши йиғилишида қатнашади ва Ўзбекистон парламенти вакиллари билан учрашади.


Британия қирол оиласи вакили Кент графлиги шаҳзодаси Майкл ва у билан инглиз тадбиркорларидан иборат делегациянинг 8 декабр куни Тошкентга келгани ҳақида расмий матбуот хабар бермади.

Бу ҳақда Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси сайтида хабар берилди.

“Жорий ҳафтада Тошкентда “Бирлашган Қироллик ҳафтаси” ўтказилади. Бу тадбир доирасида Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ва таълим соҳаларидаги алоқаларга бағишланган қатор тадбирлар ўтказилади. Ҳафта давомида Ўзбекистонга Қирол оиласи аъзоси Кент графлиги шаҳзодаси Майкл ташриф буюради ва барча асосий тадбирлар, жумладан, савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгашининг 17 мажлиси ҳамда Тадбиркорлик бўйича Британия мукофотини топшириш маросимида қатнашади”, дейилади элчихона тарқатган хабарномада.

Шаҳзоданинг шунингдек, Ўзбекистон Олий мажлиси Сенати ва Тошкентдаги Уэстминитр университетига ташриф буюуриши айтилмоқда.

Британия Қирол оиласи вакиллари Бирлашган Қиролликнинг бошқа давлатлар билан иқтисодий сиёсатини юритишда фаол қатнашиб келади ва шаҳзода Майклнинг Тошкентда икки давлат ўртасидаги савдо ва таълим соҳасидаги алоқаларни тарғиб этувчи тадбирда қатнашиши айни муддаодир.

Лекин айтиб ўтганимиздек, Ўзбекистон расмийлари томонидан олий меҳмонга унинг мақомига яраша қизиқиш билдирлмаётгани диққатга сазовордир. Шу сабабдан бўлса керак, Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати расмийси Леонид Кудрявцев шаҳзоданинг ташрифи ҳақида маълумот беришдан бош тортди.

Лондондаги Шарқшунослик ва Африка тадқиқотлари марказининг Ўзбекистон бўйича таҳлилчиси Алишер Илҳомов Тошкентда “Бирлашган Қироллик ҳафтаси”нинг ўтказилаётгани ва олий даражали меҳмоннинг келиши ортида нафақат икки томон манфаатидаги иқтисодий ҳамкорлик, балки кейинги пайтларда яна путури кетаётган Ўзбекистон-Ғарб муносабатларини сақлаб қолиш уринишлари бор, деган фикрда.

- Менимча, бу гео-стратегик сиёсатнинг бир қисмидир, яъни Афғонистондаги уруш давом этаётган бир пайтда, АҚШ ва Британия асосий ўйинчилар ҳисобланган НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари таъминотини кафолатлаш учун Ўзбекистон билан алоқларни сақлаб қолиш муҳимдир. Тошкентда бундай тадбирнинг ташкил этилиши ва унга Қриол оиласи вакилининг ташриф буюриши алоқаларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун қулай шароит яратади. Шу сабабдан, менимча, Қўшма Штатлар ҳам, Британия ҳам ана шу мақсадни амалга оширишда Ўзбекистон билан иқтисодий соҳада муносабатларни мустаҳкамлашга уринмоқда,- дейди Алишер Илҳомов.

Айни пайтда, Британия жамоатчик фикри Лондон ҳукумати ва монархия вакилларининг стратегик манфаатлар эвазига Ўзбекистондагидек мустабид ҳукумат билан иқтисодий ҳамкорлик ўрнатишига танқидий кўз билан қарайди, дея қўшимча қилади лондонлик таҳлилчи.

Шаҳзода Майклни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қабул қилиши эҳтимоллари ҳақида Британия элчихонаси хабарномасида айтилмаган.

Лекин Каримовнинг 9 декабр куни Москвага КХШТ ва МДҲ саммитларида қатншиш учун жўнаб кетгани инобатга олинса, Британия шаҳзодаси Ўзбекистон Сенати вакиллари ҳузурида меҳмон бўлиш билан чекланишига тўғри келишини тахмин қилиш мумкин.

Шу ерда эслатиб ўтиш жоиз, 2006 йилнинг аперлида Тошкентга Британия Консерватив партияси вакили лорд Роберт Солсбери келганида, кент графлиги шаҳзодаси Макйлдан фарқли ўлароқ, уни президент Каримов қабул қилган эди. Ўзбекистон матбуоти ҳам Британия ҳукуматида ҳеч қандай лавозими ва мақоми бўлмаган лорднинг тошкентга қилган шахсий ташрифини анча кенг ёритган эди.

Ўшанда Британиянинг Тошкентдаги собиқ элчиси Крег Мюррей Озодлик билан суҳбатда лорднинг Тошкетга ташрифи ҳақида мана бу мулоҳазаларни айтган эди.

- Британия тарихида ғалати ва ғайриоддий режимларни қўллаб-қувватлаган сиёсатчилар ҳар доим бўлган. Масалан, Британия зодагонлари орасида 1939 йилдан олдин Адольф Гитлерни қўллаб-қувватлаганлар жуда кўп бўлган. Улар Германияда меҳмон бўлиб қайтиб, Гитлернинг қандай яхши ишлар қилаётгани ҳақида оғиз кўпиртириб гапирган. Бундай одамлар ҳали ҳам бор ва улар билан ёнма-ён яшашга мажбурсиз. Лекин муҳими бундай шахсларга аҳамият бермаслик лозим, чунки улар бунга лойиқ эмас,- деган эди собиқ элчи Мюррей.
XS
SM
MD
LG