Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:49

Британия бош вазири норозилар Шаҳзода Чарлз автомобилига ташланганидан дарғазаб


Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон Лондон марказидаги оммавий тартибсизлик пайтида айрим норозилар Британия Шаҳзодаси Чарлз автомобилига ташланганини афсусланарли ходиса деб атади.

Бош вазир бу зўравонликка йўл қўйганлар жавобгарликка тортилишини таъкидлади.

Шаҳзода Чарлз ва унинг рафиқаси тартибсизликлар пайтида қилинган ҳужумдан жабр кўрмади.

Лондон марказидаги тартибсизликлар Британия университетларида ўқиш нархлари оширилишига қарши кечаги норозиликлар пайти келиб чиқди.

Лондон полицияси раҳбари Пол Стивенсон тартибсизликлар юзасидан ўта жиддий тергов ўтказилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG