Линклар

logo-print
Бугун Москвада Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги раҳбарларининг саммити бошланди.

Олиймақом учрашувда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳам қатнашмоқда.

Саммитда КХШТнинг ҳуқуқий мақоми, ташкилот доирасида тезкор қўшинлардан фойдаланиш масаласи асосий мавзулардан бўлиши кутилмоқда.

Йиғинда, шунингдек ташкилотнинг фавқулодда ҳодисаларга нисбатан қандай чора кўриш лозимлиги масаласига марказий ўрин ажратилади.

КХШТга Россия, Беларус ҳамда Марказий Осиёнинг тўрт давлати - Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистон аъзодир.

Президент Каримов КХШТ йиғинида охирги марта қарийб икки йил аввал қатнашган эди.
XS
SM
MD
LG