Линклар

Йўқ бензин яна қимматлади

  • Фаррух Юсуфий

Бензин йўқлиги боис кўпчилик нархлар қимматлаганидан бехабар қолди.

Бензин йўқлиги боис кўпчилик нархлар қимматлаганидан бехабар қолди.

Ўзбекистонда 10 декабрдан бензин нархи 15 фоизга оширилиди. Жорий йилда ёнилғи нархи иккинчи марта оширлмоқда. Лекин бензин нархининг ошганидан ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг кўпчилиги бехабар қолмоқда. Чунки вилоятларда бир неча ойдан бери АЁҚШларда бензин қурғочилиги кузатилмоқда.


Ўзбекистонда 10 декабр кундан бошлаб бензин нархи 15 фоизга оширилди. 1220 сўм бўлган АИ-80 бензини 1405 сўм, 1350 сўмдан сотилган АИ-91 бензини 1555 сўм, 1500 сўмлик АИ-95 бензинига эса 1725 сўм нарх белгиланди.

Бензин нархининг ошишига Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ёнилғига солинадиган солиқни ошириш ҳақидаги қарори сабаб бўлди. Бу ҳақда расмий идораларга ёнилғи етказиб берадиган “Пойтахт” номли масъулияти чекланган жамият мутасаддиси Озодликка гапириб берди.

- Бугун нархлар ошган.

Озодлик: Неча пул бўлаяпти бензинлар?

- АИ-80 1405 сўм бўлган.

Озодлик: АИ-91, АИ-95 ларчи?

- АИ-91 1555 бўлибди.

Озодлик: Бензин нима сабабдан ошди?

- Қанақа сабабдан? Тепадан оширилади. Налоговий қиймати ошганда.

Озодлик: Солиқлар ошдими?

- Ҳа, солиғи ошган. Вазирлар Маҳкамаси 13чи число билан оширибди, деди расмий идораларга ёнилғи етказиб берадиган “Пойтахт” номли масъулияти чекланган жамият мутасаддиси.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, шу кунларда Тошкент шаҳрида бир неча ҳафта кузатилган бензин тақчиллиги муаммоси бироз ҳал этилган ва пойтахтлик ҳайдовчилар бензин ахтаришга кўп вақт сарфламаяпти. Бу гапни тошкентлик ҳайдовчилардан бири ҳам тасдиқлади.

Лекин вилоятларда бензин қурғоқчилиги ҳамон давом этмоқда. Қашқадарёлик Шаҳриёр ака, 8 декабр – Конституция байрами куни ҳукумат бизга ҳам туҳфа қилди, АЁҚШларга бензин чиқди, лекин ўша куни бензин қуйиб олганлар улгурди, улгурмаганлар яна пиёда қолди, дейди.

- Конституциянинг 18 йиллиги байрами муносабати биланми шу байрамдан кейин мана биргина Китоб райони ëки Қаршини кўрадиган бўлсак, бензинга дастлаб одамлар навбатга туришдию, лекин ҳар битта АËҚШга 3 машинадан берган экан. Бир машинани олгунча одамлар навбатда туришди. Қолган икки машинага одамлар навбатдан ҳам кетиб қолиб, хоҳлаганча бензин олишди. Ўшанга қадар 20та-20та бериб турарди, дейди Шаҳриëр ака.

Бензин бўлмагани учун, унинг нархи ошганидан ҳам хабаримиз бўлмади, дея қўшимча қилади Шаҳриёр ака.

Озодлик: Бугун бензин нархи ошганидан хабарингиз бўлдими?

- Бугун ошганидан хабаримиз йўқ.

Озодлик: Бугун бензин нархи ошди мана 15 фоизга. АИ-80 бензини 1405 сўм, АИ-91 бензини 1555 сўм, АИ-95 бензини 1725 сўм бўлди.

- АИ-80 ни яна такрорланг.

Озодлик: 1405 сўм.

- Ўзининг нархига келибди энди. Сотув нархига келибди. АËҚШ гўëки шу нархни билгандай шу нархдан сотишар эди. 1400-1500 сўм сотишар эди. Лекин бугун яна йўқ АËҚШларда. Кеча свободно сотилди. Бугун эса бирорта АËҚШда бензин йўқ. Бугун ошганидан хабарим йўқ эди. Ҳозир АËҚШларда бензин йўқ, дейди Шаҳриëр ака.

Фарғоналик Абдулазиз ҳам бензин нархи ошганидан бехабар қолди.

- Йўқ, эшитганимиз йўқ.

Озодлик: Бугундан бошлаб бензин нархи 15 фоизга ошибдию.

- Янами?

Озодлик: Ҳа. Бензин нархи ошганини нимага билмадинглар?

- Заправканинг ўзида бензин йўқку. Қаердан биламиз?

Озодлик: Бензин қанчадан бери муаммо бўлаяпти?

- Тўрт ой бўлди.

Озодлик: Муаммо қанақа бўлаяпти? Доимий равишда йўқми ëки баъзан бўлиб қоладими?

- Икки-уч кунда бир определëнний заправкаларга бензин чиқаяпти. Бензин чиққанда битта борсангиз очеред. Камида 30та машина бор. 50-60-100тагача бўлиб кетади. Ҳаммага етмайди бензин.

Озодлик: Етмаганлар нима қилишади?

- Етмаганлар сўкиниб чиқиб кетаверишади.

Озодлик: Ҳозир машинада юрибсизми ëки машинасизми?

- Бугун машинада чиқдим. Чунки икки кун олдин ўртоғим билан Олтиариқнинг йўлига бориб заправкадан бензин олиб келдик.

Озодлик: Бензинни Олтиариқдан олиб келаяпсизларми?

- Бу ерда қўлда олгандан кўра у ердан олиб келсангиз вигоднийроқ. Бир литрини 1500дан қуйиб бераяпти. 95 деб бераяпти. Энди 95 бензинмас у. 80дан озгина яхшироққа ўхшаяпти. 91 ҳам эмас. Олдинги 91лар бошқача эди. Бу ерда шаҳарда қўлдан қуяман десангиз энг ками 2000, дейди Абдулазиз.

Абдулазиз хусусий тадбиркорлик билан шуғулланади. Ундан бензин нархининг атиги 200 сўмга ошгани сизга оғирлик қиладими, деб сўрадик.

Озодлик: Сизларга ўхшаган хусусий тадбиркорларнинг қўлида ҳар доим пул бўлади. Сизларга ўхшаганларга ҳам таъсир қиладими?

- Конечно. Анча таъсир қилади. Ҳозир бой одамлар, Каптива, Эпика олган одамлар “бу машина 20та бензин ейди экан” дейишаяптию. “Бензин йўқ” деб нолишаяптию, дейди Абдулазиз.

Абдулазиз, бензиннинг давлат нархи ошган бўлса, “қўлда” ҳам нархи ошарканда, деб аттанг қилди. Устига устак “қўлда” сотадиганлар ҳам АЁҚШлардан “уриб” қолишни ўрганиб олишган, дейди фарғоналик суҳбатдошимиз.

- Энг ками 2000 сўмдан.

Озодлик: Қанақа бензин у?

- 80да. 91 деб сотишади. Точно 80. Машина шариллаб кетади, юришга қийналади. 5 литр қуйсангиз, унинг ичида 4,5 литр бензин бўлади.

Озодлик: Машинангизнинг баки охирги марта қачон тўлган?

- Бензин йўқ бўлишни бошлаган пайтда тўлдирган эдим. Адашмасам 4-5 ой олдин.

Озодлик: Бакнинг тепаси занглаб ектмаганми?

- Билмадим, очиб кўриш керак, дейди фарғоналик Абдулазиз.
XS
SM
MD
LG