Линклар

Баҳс майдони: Фаол фуқаролик позицияси ё чақимчилик?

  • Сарвар Усмон

Тергаҳов билан ҳамкорлик институти ғарбда яхши йўлга қўйилган. Ўзбекистонда ҳам бундай тизим ишлаши мумкинми?

Тергаҳов билан ҳамкорлик институти ғарбда яхши йўлга қўйилган. Ўзбекистонда ҳам бундай тизим ишлаши мумкинми?

Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати мамлакат Жиноят кодексининг 177-моддасига қўшимча киритиш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқди.


Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, мазкур "қонун латент жиноятларни ўз вақтида аниқлаш ва улар оқибатларининг олдини олиш мақсадида фуқароларни ҳуқуқий муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишни рағбатлантириш, шунингдек, уларнинг жавобгарликдан озод этилишини кафолатлашга қаратилганлиги таъкидлаб ўтилди".

ЎзА хабаридан яна бир парча келтирамиз:

"Қонун валюта қимматликларининг қонунга хилоф айланиши билан боғлиқ бўлган, тергов билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирган ва қонунга хилоф валюта операциясининг томонларидан бири бўлган фуқароларнинг аризалари асосида аниқланган жиноятларнинг очилишини яхшилашга ёрдам беради".

Агентлик хабарига қараганда, қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.
Хабар мазмунидан келиб чиқадики, ўзбекистонлик бундан буён қора бозорда валюта алмаштириб бўлганидан кейин валютафуруш тўғрисида тегишли органларга хабар қилса, "уларнинг жавобгарликдан озод этилиши кафолатланади".

"Баҳс майдони" эшиттиришимизнинг дастлабки сони мавзуини тилга олинган қонун белгилаб берди.

Гап қонуннинг ҳарфи тўғрисида бўлмайди.

Гап қонуннинг руҳи устида боради.

У ёки бу шахснинг жинояти тўғрисида тегишли органларга хабар етказиш кишининг фуқаролик бурчими ёки чақимчиликми?

Бу масала устида ўзбекистонлик икки олим – медицина фанлари доктори Суҳбат Абдуллаев ва педагогика фанлари номзоди Абдулла Абдуқодир ўғли ўзаро баҳсга киришади.

Бу икки олимнинг баҳсини эшиттиришга қўйиш олдидан Суҳбат аканинг Ўзбекистонда, сиёсий қочқин Абдулла аканинг Норвегияда яшаётганлигини

Сиз тингловчига эслатиб қўймоқчимиз.

Демак, бошладик.

Озодлик радиосининг "Баҳс майдони"га марҳамат.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG