Линклар

Пекин Ослодаги Нобел тақдирлаш маросимини "сиёсий томоша" деб атади


Хитойлик ҳуқуқ ҳимоячиси Лю Сяобо.

Хитойлик ҳуқуқ ҳимоячиси Лю Сяобо.

Расмий Пекин кеча Норвегия пойтахти Ослода хитойлик диссидент Лю Сяобога Нобел мукофотини топишириш маросимини "сиёсийлаштирилган томоша", деб атади.

Маросимда Нобел лауреати, хитойлик диссидент Лю Сяобо ҳам, унинг вакили ҳам қатнашмади. Мукофот унга ажратилган бўш курсига қўйилди.

Лю Сяобо Хитойда ҳукуматга қарши фаолиятда айбланиб, 11 йиллик қамоқ жазосини ўтаяпти.

Хитой раҳбарияти унинг яқинларига ҳам мукофотни олиш учун Ослога боришларига рухсат бермади.
XS
SM
MD
LG