Линклар

АҚШ прокуратураси Wikileaks асосчиси Жулиан Эссанжга нисбатан жосуслик айбловини илгари суриши мумкин.

Бу ҳақда Эссанжнинг адвокати Женифер Робинсон маълум қилди.

Лекин Робинсон ўз иддаосини асословчи бирон далилни келтирмади.

АҚШ Давлат департаменти расмийлари Wikileaks фаолияти Вашингтон манфаатларига зиён етказаётгани ва одамлар ҳаётини хавф остига қўяётгани ҳақда хавотир билдирган эди.

Жулиан Эссанж ҳозир жинсий зўравонлик айбловлари билан Лондонда хисбда сақланмоқда. Уни ҳибсга олиш ҳақида ордер Швеция тарафидан тақдим этилган.
XS
SM
MD
LG