Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:21

Горбачëв Россия тараққиётини секинлаштираётган омилларни тилга олди


CCCРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачев.
CCCРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачев.
Собиқ Совет раҳбари Михаил Горбачев аксил-демократик ҳолатлар Россия барқарорлигига хавф туғдираётганини айтди.

"Новая газета" га берган суҳбатида Горбачев нотўғри сайловлар, матбуотга босимлар, коррупция ва мамлакатда сиёсий рақобатнинг йўқлиги Россия тараққиётини секинлаштираётганини айтди.

Ўз сўзида Горбачев бош вазир Владимир Путин номини тилга олмади.

Лекин мамлакат сиёсий ҳаётида оқсашлар 2005-2006 йилларда яққол кўрина бошлаганини қайд этди. Бу давр Путиннинг иккинчи президентлик даврига тўғри келади.
XS
SM
MD
LG