Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:41

Олма Отада ўзбекистонлик бошпана изловчилар устидан суд давом этмоқда


Қозоғистоннинг Олма ота шаҳрида ўзбекистонлик бошпана изловчилар устидан суд давом этмоқда.

Аксари Ўзбекистон фуқаролари бўлган 30га яқин эркак июн ойида Олма Отада ўтказилган рейдда ҳибсга олинган эди.

Уларни турли ноқонуний диний оқимларга айбдорлик ва жиноят содир этганликда айблаб, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари давлатлар аро қидирувга берган.

Бироқ бошпана изловчилар ҳеч қандай диний оқимга мансуб эмасликларини айтишади.

Экстрадиция қилиниш хавфи қаршисида қолаётган ўзбек қочқинларини қутқариш қўмитаси суд давомида процессуал нуқсонларга йўл қўйилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG