Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Исроил ва Фаластинни чегара, қочқинлар ҳамда Қуддус мақоми билан боғлиқ ўзаро келишмовчиликларни биргаликда ҳал этишга чақирди.

Клинтон хонимга кўра, Исроил ва Фаластин ўртасида бевосита мулоқотни йўлга қўйиш уринишлари самарасиз бўлаётганига қарамай, бу йўлда олга қараб ҳаракат қилавериш керак.

"Яқин Шарқда мустаҳкам тинчликка эришиш энг аввало жараёнда қатнашаётган давлатларнинг ўзларига боғлиқ", - деди Ҳиллари Клинтон.

Жорий ҳафтада Қўшма Штатлар Исроилни Ғазодаги босиб олинган ҳудудларда яҳудийлар учун уй-жойлар қуришга мораторий эълон қилишга кўндириш уринишлари тўхтатилганини билдирди.

Фаластин томони уй-жой қурилишига мораторий жорий этилиши Исроил билан тўғридан-тўғри тинчлик музокараларни бошлашнинг асосий шарти эканини айтган.
XS
SM
MD
LG