Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:39

Карл Билд: Стокҳолмда теракт содир бўлди


Швеция Ички ишлар вазири ўз блогида: "Стокҳолмда теракт содир бўлди ва оз қолса, бу даҳшатли фалокатга айланар эди", деб ёзди.

Вазир Карл Билд шанба куни шаҳарнинг гавжум савдо маркази бўлган кўчаларидан бирида содир бўлган портлашга изоҳ берди.

Аввалига автомобил портлаши оқибатида ушбу кўчада икки киши жароҳатланди. Бир неча сония ўтиб, бу ерга яқин яна бир жойда иккинчи портлаш содир бўлди. Унинг натижасида бир киши қурбон бўлди.

Швеция матбуоти хабарига кўра, бу ўзини портлатган ҳудкуш бўлган. Аммо, мамлакат полицияси ҳали бу маълумотни тасдиқлагани йўқ.
XS
SM
MD
LG