Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:03

Афғонистонда 25 жанггари ўлдирилди


НАТО ҳарбийларининг Афғонистон шарқидаги ҳаво ҳужумлари чоғида 25 жанггари ўлдирилгани хабар қилинмоқда.

Мамлакатнинг Покистон билан чегарасига яқин жойдаги Кунар вилоятида Толиблар билан отишмага киришган НАТО аскарлари ёрдам учун ҳаво кучларини чақирган.

Шунингдек, шанба куни Пактико вилоятида бир неча юз афғон Америка ҳарбийларига қарши намойишлар ўтказиб, маҳаллий қўриқчи фирмалардан бирининг етти ходими ўлими юзасидан суриштирув ишларини охирига етказишни талаб қилдилар.

НАТО ҳарбийлари эса бу иш юзасидан текширув ишлари давом этаётганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG