Линклар

logo-print

Москвада 5 минг кишилик намойиш тартибсизликка айланди


Шанба куни Москванинг Манежная майдонида “Спартак” фанати Егор Свиридов хотирасига бағишлаб ўтказилган 5 минг кишилик намойиш оммавий тартибсизликларга айланиб кетди.

Расмий хабарларга кўра, тартибсизликлар чоғида Свиридовни хотирлаган футбол фанатлари ва миллатчиларнинг 31 нафари жароҳатланган, 65 киши ҳибсга олинган. Намойишчилар Манежная майдонига ўрнатилган шаҳар арчаси ва бошқа иншоотларни вайрон қилган, шунингдек, “Охотний ряд” метро бекатида станцияга яқинлашган поезд ойналарини синдирган.

Шу куни Москванинг турли жойларида миллатчи-ёшларнинг рус миллатига мансуб бўлмаганларга ҳужум қилгани, жумладан, “Третьяковская” метро бекатида ўзбекистонлик 27 ёшли фуқарони калтаклаган 6 миллатчи қўлга олингани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG