Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:03

Владимир Норов Ашхободга борди


Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норовни қабул қилди.

Ўзбекистон вазири дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан борган давлат арбоблари ва дипломатлар сафида Туркманистон ташқи сиёсатда нейтраллик мақомини қабул қилганининг 15 йиллиги муносабати билан ўтган тадбирда иштирок этди.

Туркманистон президенти билан учрашув чоғида вазир Норов Ўзбекистон ҳукумати Туркманистоннинг нейтраллик мақомига асосланган тинч мақсадлардаги сиёсатини тўлиқ қувватлашини айтган.

Регнум агентлиги хабарига кўра, мулоқотларда иккитомонлама алоқаларга оид бир қатор масалалар билан бирга яна бир бор Ўзбекистон президенти Форс кўрфазига очишни таклиф қилган транспорт йўлаги масаласи ҳам муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG