Линклар

Конституционал ва инсон ҳуқуқлари бўйича Европа маркази Буюк Британиядаги икки ширкатни болаларнинг меҳнатидан мажбуран фойдаланиш асосида йиғиб олинган ўзбек пахтасини харид қилгани учун қоралади.

Cargill Cotton ва ICT Cotton ширкатлари, ушбу марказ фикрича, ўзбек пахтасини харид қилиш билан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти қоидаларини бузган.

Европа маркази бу икки ширкат фаолияти текширилишини талаб қилиб, Буюк Британия ҳукуматига мурожаат қилди.

Айблов ифодаланган баёнотда, жумладан: “Ўзбек қонунларида таъқиқланганига қарамай, пахта йиғиб олишнинг саноатлашган тизими болалар меҳнатидан мажбуран ва системали равишда фойдаланиш асосига таянган”, дейилади.
XS
SM
MD
LG